Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди
Ноябрь 04, 2026. 21:35 • 2 дақ
• 22
ТОШКЕНТ, 4 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Аксилтеррор бошқармаси раҳбари Александр Зуев билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Вазирликда БМТ Бош котиби ўринбосари, Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Александр Зуев билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.
Икки томонлама имзоланган “Йўл харитаси”даги вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва ташаббусларга алоҳида эътибор қаратдик.
Минтақавий хавфсизлик, шунингдек, диний бағрикенглик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдик”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси