Logo

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини муҳокама қилдилар

Январ 14, 2026. 12:43 • 38 сония

72
Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 14 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. - Суҳбат давомида бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар кун тартиби юзасидан фикр алмашдик, муносабатларимизнинг жорий ҳолатини муҳокама қилдик ҳамда Ўзбекистон-Қирғизистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олдик.

Ҳамкорликни конструктив ва келажакка йўналтирилган руҳда ривожлантиришга бўлган умумий садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик”.

“Дунё” АА архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш