Logo

Москвадан муносабат: Ўзбекистон Қуролли Кучлари яхши таъминланган ва барча турдаги операцияларни ўтказишга тайёр, давлат хавфсизлиги ва суверенитетини ишончли таъминлайди

Январ 14, 2026. 12:16 • 2 дақ

103

МОСКВА, 14 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари, аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар ҳарбий атташелари, эксперт ва жамоат арбоблари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дипломатларимиз сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиямизнинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгарганини таъкидлади. Ўзбекистон Қуролли Кучлари мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга қодир қудратли кучга айлангани қайд этилди.

Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ нормалари ва мамлакат миллий қонунчилигига асосланган ҳолда тинчликсевар, мослашувчан ва прагматик ҳарбий сиёсат олиб бораётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар алоҳида қайд этилди. Шу билан бирга, Россия томони вакилларига республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани янада ривожлантириш, мамлакат Қуролли Кучларининг қудрати, мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини такомиллаштириш жараёни қандай амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчиларга миллий армиямиздаги ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик масалаларига бағишланган видеороликлар намойиш қилинди.

Тадбирда иштирок этган Россиянинг “Миллий мудофаа” журнали бош муҳаррири Игор Коротченко вакилларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табриклади:

– Қадрли дўстлар, ўз Ватанини ҳимоя қилаётган барча инсонларни касб байрами – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан қутлайман. Бугунги кунда ҳарбий куч омили, айниқса, нотинч халқаро вазиятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада Ўзбекистон Қуролли Кучлари яхши таъминланган ва барча турдаги операцияларни ўтказишга тайёр, давлат хавфсизлиги ва суверенитетини ишончли таъминлайди.

Шу ўринда, Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони – Шавкат Мирзиёевнинг тажрибали ва кучли сиёсатчи эканини таъкидлаш лозим. Унинг тажрибаси ва сиёсий иродаси туфайли бугун Ўзбекистон армияси ҳар қандай вазифани ҳал этишга қодир кучга айланган.

Мамлакатларимиз ўртасида барча йўналишда ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда. Албатта, биз ҳамкасбларимизни, дўстларимизни ва жанговар биродарларимизни касб байрами билан табриклашдан мамнунмиз.

Ушбу қутлуғ кунда қўллаб-қувватлаш, эътироф, ҳурмат ва табрик сўзларимизни изҳор этамиз. Мамлакатларимиз тинчлиги, хавфсизлиги ва равнақи йўлида Россия–Ўзбекистон ҳарбий-техник ҳамкорлиги янада мустаҳкамланишига ишонамиз.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш