Logo

Малайзияда Амир Темур ва темурийлар даври бўйича изланиш олиб борилди

Февраль 24, 2026. 16:52 • 1 дақ

53
Малайзияда Амир Темур ва темурийлар даври бўйича изланиш олиб борилди
Малайзияда Амир Темур ва темурийлар даври бўйича изланиш олиб борилди
Малайзияда Амир Темур ва темурийлар даври бўйича изланиш олиб борилди

КУАЛА-ЛУМПУР, 24 февраль. /“Дунё” АА/. Давлатимиз раҳбарининг “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Малайзияда Амир Темур ва темурийлар даврига оид маълумотлар тўплаш мақсадида изланиш олиб борилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мутахассисларнинг изланишлари натижасида ушбу давлатда Амир Темур ёки темурийлар даврига оид асарлар, ашёвий буюмлар, хат-ёзишмалар ва тадқиқот ишлари сақланаётгани тўғрисида маълумотлар топилмади.

Шу билан бирга, Малайзия Ислом санъати музейида XVII-XVIII асрларга оид Амир Темурнинг 3 та кичик ҳажмдаги миниатюралари сақланаётгани аниқланди. Музейнинг кўргазмалар залида Амир Темур авлоди бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Бобурийлар даврига тааллуқли 15 та миниатура расмлари намойиш этилмоқда.

Элчихона томонидан юқоридаги топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида доимий тарғибот-ташвиқот ишлари, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Малайзиянинг йирик MARA Технология университетида (UiTM) профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар иштирокида “Ўзбекистоннинг бой тарихи: Амир Темур ва темурийлар даври”га бағишланган тадбир ташкил этилди.

Учрашувда иштирокчиларга ўзбек давлатчилиги тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган, буюк давлат арбоби ҳамда илм-фан ва маърифат ҳомийси бўлган Соҳибқирон Амир Темур сиймоси ва темурийлар даври ренессансига оид кўплаб маълумотлар тақдим этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш