Мюнхен шаҳрида Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти тақдим этилди

Май 12, 2026. 11:55 • 2 дақ

5
Мюнхен шаҳрида Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти тақдим этилди
Мюнхен шаҳрида Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти тақдим этилди
Мюнхен шаҳрида Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти тақдим этилди

МЮНХЕН, 12 май. /“Дунё” АА/. Германияда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга бағишланган тақдимот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Германиянинг таълим ва сиёсат соҳасидаги етакчи ташкилотларидан бири бўлган “Hanns-Seidel-Stiftung” жамғармаси стипендиатлари, Мюнхен, Вюрцбур, Мангейм, Марбург, Франкфурт ва Аахен университетлари талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси ходимлари мамлакатимизнинг бой тарихи, сайёҳлик салоҳияти ва замонавий тараққиёти ҳақида маъруза қилдилар. Унда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” концепциясига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар эътиборига Мовароуннаҳр ва Темурийлар даври тарихий-маданий мероси ҳамда мамлакатдаги замонавий ўзгаришларга бағишланган “Ўзбекистон замонавий дунёда” мавзусидаги тақдимот намойиш этилди.

Очиқ мулоқот чоғида хорижлик талабалар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, мамлакатнинг халқаро майдондаги ютуқлари ва сўнгги йиллардаги иқтисодий ўсиш омиллари билан танишдилар.

Тадбир якунида меҳмонларга ўзбек адабиёти намуналари, сайёҳлик материаллари ва анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари тақдим этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш