Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади

Июль 24, 2026. 12:03 • 2 дақ

67
Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Туркманистон миллий етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Шунингдек, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Гурбангули Бердимуҳамедов Президентимизнинг тинимсиз меҳнати ва узоқни кўзлаб юритаётган сиёсати туфайли Ўзбекистон янги марраларни забт этаётгани, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда салмоқли тараққиётга эришаётганини алоҳида таъкидлади.

Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзаро ишонч ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик суръати ортиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом эттирилмоқда. Яқинда Ашхободда ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг самарали якунлари юксак баҳоланди.

Ўзаро товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми жадал ўсиб бормоқда. "Шовот-Тошовуз" савдо зонасининг самарали фаолияти ҳам ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилмоқда.

Энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Парламентлараро, ҳудудлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартибини, шу жумладан жорий йил кузда Аваза шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш доирасида мувофиқлаштириш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

 Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси