Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги илмий-академик шерикликни кенгайтирилмоқда

Июль 24, 2026. 12:30 • 2 дақ

89
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги илмий-академик шерикликни кенгайтирилмоқда

АШХОБОД, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон Фанлар академияси президенти Аллаберди Аширов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги илмий-академик ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг муҳим жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида икки давлат раҳбарларининг оқилона ва узоқни кўзлаган сиёсати қардош мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққани алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Фанлар ва Туркманистон Фанлар академиялари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари диққат марказида бўлди. Хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамда Махтумқули номидаги Тил, адабиёт ва миллий қўлёзмалар институти ўртасида ноёб манбаларни рақамлаштириш, тизимлаштириш ва ўрганиш, шунингдек, ёш олимларнинг ўзаро малака оширишларини ҳамда қўшма археологик ва этнографик экспедицияларни ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида минтақавий экологик муаммоларни илмий асосда биргаликда ҳал этиш — чўлланишга қарши курашиш, Орол инқирози оқибатларини юмшатиш ҳамда трансчегаравий сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича олимларнинг салоҳиятини бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Туркманистон Фанлар академияси делегацияси Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги етакчи илмий марказлар ҳамда Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишиш учун Ўзбекистонга таклиф этилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган сиёсий, илмий ва академик йўналишлар бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш