Ўзбекистон дипломатлари Эфиопия ва ЖАР вакиллари билан виза тартибини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилди

Июль 24, 2026. 11:00 • 51 сония

141
Ўзбекистон дипломатлари Эфиопия ва ЖАР вакиллари билан виза тартибини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон дипломатлари Эфиопия ва ЖАР вакиллари билан виза тартибини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилди

ДОҲА, 24 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Эфиопия ташқи ишлар давлат вазири Хадера Абера ва Жанубий Африка Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар ва ҳамкорлик департаменти вакили Сандиве Фадана билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмиятчилигини соддалаштириш, виза олиш жараёнини енгиллаштириш ҳамда визасиз тартиб жорий этиш истиқболларини муҳокама қилди. Фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари учун янада қулай шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувлар якунида виза тартибини янада соддалаштириш орқали туризм, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш