Ўзбекистон узуми ва қовунларининг янги навлари Буюк Британия бозорига етказиб берилди

Сентябрь 09, 2026. 10:00 • 52 сония

92
Ўзбекистон узуми ва қовунларининг янги навлари Буюк Британия бозорига етказиб берилди
Ўзбекистон узуми ва қовунларининг янги навлари Буюк Британия бозорига етказиб берилди
Ўзбекистон узуми ва қовунларининг янги навлари Буюк Британия бозорига етказиб берилди

ЛОНДОН, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш доирасида Ўзбекистон узуми ва қовунларининг янги турлари Буюк Британияга етказиб берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Лондондаги Элчихонаси кўмагида Британиянинг “Capital Foodservice” компанияси томонидан “Келин бармоқ” навли узум ҳамда “Торпеда”, “Кўкча” ва “Оби новвот” қовунлари импорт қилинмоқда.

Шунингдек ўқинг

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг мунтазам қатновлари орқали манзилга етказилмоқда. Ушбу жараён мавсум якунига қадар изчил давом эттирилиши кўзда тутилган.

Мазкур ҳамкорлик Британия бозорида миллий мева-сабзавотларимизга бўлган талабни ошириш ва ўзбек маҳсулотларининг нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш