Европанинг икки мамлакатидан чартер рейси орқали Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди

Сентябрь 09, 2026. 10:30 • 58 сония

4
Европанинг икки мамлакатидан чартер рейси орқали Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди

ТОШКЕНТ, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент халқаро аэропортига Швеция ва Польша миграция қонунчилигини бузган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган чартер рейси қўнди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ватандошларимизнинг қайтарилиши Ўзбекистон, Швеция ва Польшанинг ваколатли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

Тошкентга келган йўловчиларни Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари кутиб олди. Фуқаролар ватанга қайтишга кўмаклашгани ва кўрсатилган ёрдам учун мамлакат раҳбарияти ҳамда ваколатли органларга самимий миннатдорлик билдирди.

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга ва мезбон давлатлар қонунчилигига риоя қилган ҳолда ўз фуқароларининг хориждаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил сиёсатини акс эттиради.

Шу билан бирга, хорижга чиқаётган фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш