Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Узоқ Шарқидаги ватандошларнинг меҳнат ва яшаш шароитини ўрганди
Сентябрь 09, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 121ВЛАДИВОСТОК, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудларида турли компанияларда меҳнат қилаётган 250 нафардан ортиқ ватандошларимиз ҳамда корхоналар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувлар давомида фуқароларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, овқатланишни ташкил этиш ҳамда иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши масалалари атрофлича ўрганилди.
Ҳамюртларимизга Бош консулхона фаолиятининг асосий йўналишлари, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш қоидалари ва хавфсизлик талаблари тушунтирилди. Шунингдек, хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги сўнгги қарорлар ҳақида маълумотлар берилди.
Корхоналар раҳбарлари билан мавжуд бўш иш ўринлари муҳокама қилиниб, бир қатор лавозимларга Ўзбекистон фуқароларини жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
Иш берувчиларга Ўзбекистон фуқароларини хорижда уюшқоқлик билан ва қонуний ишга жойлаштириш тартиби, шунингдек, Миграция агентлиги билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳақида маълумот тақдим этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




