2025-йилда Ўзбекистондан Кувайтга 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилинди
Декабрь 10, 2025. 15:25 • 50 сония
• 750
АЛ-КУВАЙТ, 11-декабр. /“Дунё” АА/. Элчихона саʼй-ҳаракати билан Кувайтнинг “Стар Фруит Cо.” компаниясига Ўзбекистондан навбатдаги 2 тоннага яқин ҳўл мевалар экспорти амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
1991-йилда ташкил этилган “Стар Фруит Cо.” компанияси мева ва сабзавотларни Кувайтдаги ресторанлар ва беш юлдузли меҳмонхоналарга етказиб бериш билан шуғулланади. Компания мижозларга маҳсулотларнинг сифат даражасини сақлаган ҳолда музлатгичли автомашиналар орқали етказиб беради.
Ўзбекистондан ҳўл мевалар – узум ва қовун Кувайтга Истанбул орқали олиб келинмоқда.
Умуман олганда, 2025-йил бошидан ҳозирга қадар Ўзбекистондан 50 тоннадан ортиқ ҳўл ва қуруқ мевалар, сублимацияланган мевалар Кувайтга экспорт қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси