“Рakistan Today”: Ўзбекистон етакчисининг Беларусга ташрифи саноат кооперациясини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга

Июль 09, 2026. 09:30 • 2 дақ

83
“Рakistan Today”: Ўзбекистон етакчисининг Беларусга ташрифи саноат кооперациясини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга

ИСЛОМОБОД, 9 июль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг оммабоп “Рakistan Today” газетасида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ва саноат алоқалари ривожига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола муаллифи қайд этишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболли босқичини бошлаб беради. Икки давлат муносабатлари кун тартибининг асосий йўналишлари саноат кооперацияси, ҳудудлараро алоқалар, қўшма ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро товар айланмасини кенгайтиришдан иборат.

Нашрда ёзилишича, жаҳондаги геосиёсий таранглик ва таъминот занжирларидаги узилишлар кузатилаётган бир пайтда, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар юқори суръатларда ривожланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, 2017–2025 йилларда икки томонлама савдо ҳажми 5,3 баробарга ошиб, 182,4 миллион АҚШ долларидан 965 миллион АҚШ долларига етган. Бунда Ўзбекистоннинг Беларусга экспорти қарийб 7 баробарга ошгани эътиборни жалб этади.

Савдо ҳажмининг ўсиши билан бир қаторда инвестициявий ҳамкорлик ҳам кенгаймоқда. Қайд этилишича, 2017 йилдан буён Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокидаги корхоналар сони қарийб 12 баробарга ошиб, 22 тадан 258 тага етди. Ўз навбатида, Беларусь ҳудудида Ўзбекистон инвестициялари иштирокида 110 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда.

Покистон нашри Ўзбекистон Президентининг Беларусга ташрифи саноат кооперациясини янада кенгайтириш ва мавжуд салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқаришда муҳим босқич бўлишини таъкидлади. Ташрифда кўзда тутилган асосий вазифа янги қўшимча қиймат занжирларининг ажралмас қисмига айланадиган мустаҳкам ишлаб чиқариш базасини шакллантиришдан иборат.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш