“Rossiyskay"Российская газета": Беларусь Ўзбекистон билан қўшма саноат лойиҳаларига сармоя киритишга тайёр

Июль 08, 2026. 18:00 • 2 дақ

66
“Rossiyskay"Российская газета": Беларусь Ўзбекистон билан қўшма саноат лойиҳаларига сармоя киритишга тайёр

МОСКВА, 8 июль. /“Дунё” АА/. Расмий “Российская газета”да Минск ва Тошкент ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмининг кенгайишига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, Беларусь иқтисодиёт вазири Юрий Чеботарь “Беларусь ва Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги векторлари” мавзусидаги давра суҳбати давомида сўнгги ўн йил ичида Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 13 баробар, хизматлар соҳасидаги ўсиш эса 30 баробардан ортиқни ташкил этганини маълум қилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Беларуснинг ҳам товарлар, ҳам хизматлар бўйича ўзаро савдо ҳажмида учинчи ўринни, Беларусь инвестициялари жамғармаси ҳажми бўйича эса иккинчи ўринни эгаллайди.

Мақолада икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари сифатида саноат соҳаси алоҳида кўрсатилган. Минск технологиялар трансферини тўлиқ таъминлаган ва замонавий иш ўринларини яратган ҳолда қўшма саноат лойиҳаларига сармоя киритишга тайёр.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, мақолада хизматлар индустрияси ва туризм соҳасига киритилаётган инвестициялар ҳам алоҳида ажратиб кўрсатилган.

“Ушбу йўналиш ҳам хизматлар, ҳам қўшма инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли ўсиш учун улкан салоҳиятга эга”, дея Беларусь иқтисодиёт вазирининг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш