Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Оғир хасталикка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тармоғи раиси этиб сайланди
Октябрь 22, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 99САМАРҚАНД, 22 октябрь. /“Дунё” АА/. Самарқандда Оғир хасталикка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тармоғи ташкил этилгани эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Глобал тармоқ тузилишини АҚШнинг “St. Jude” болалар илмий-тадқиқот шифохонаси вице-президенти, “St. Jude Global” директори Карлос Родригес-Галиндо эълон қилди.
Глобал тармоқ оғир ва ҳаёт учун хавфли, жумладан, онкологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш йўлида халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун биринчи хонимлар ҳамда давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқларини бирлаштиради.
Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева икки йил муддатга Глобал тармоқ раиси бўлди. Унинг раисликка киришиш маросими Болалар онкологияси бўйича халқаро конгресс доирасида ўтказилди.
Бу қарор Ўзбекистонда болалар онкологияси хизматини ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар, Зироат Мирзиёеванинг саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланишини таъминлаш ҳамда ҳаётий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир боланинг ўсиши ва ривожланиши учун шароит яратишдаги фаол ва етакчи ўрнининг эътирофидир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси









