Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Покистон элчиси турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма ташрифлар ва тадбирлар режасини муҳокама қилдилар

Январ 05, 2026. 21:12 • 29 сония

283
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Покистон элчиси турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма ташрифлар ва тадбирлар режасини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 5 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Покистон элчиси Аҳмад Фарук билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати кўриб чиқилди, шунингдек, келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Шунингдек, турли даражаларда ўтказилиши режалаштирилган қўшма ташрифлар ва тадбирлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш