Logo

Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатлашди

Декабрь 30, 2025. 16:33 • 34 сония

72
Ўзбекистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатлашди

ТОШКЕНТ, 30 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Покистон Ислом Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан самимий телефон мулоқоти ўтказдик, ­– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. – Икки томонлама муносабатлари сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда барқарор ривожланмоқда. Мулоқотимизга хос бўлган ўзаро ишонч ва англашув муҳитини юқори баҳолаймиз.

Ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш ва амалий алоқаларни кенгайтириш бўйича интилишларимиз қатъий эканини яна бир бор тасдиқладик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш