Logo

Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари телефонда мулоқот қилди

Декабрь 30, 2025. 17:06 • 36 сония

70
Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари телефонда мулоқот қилди

ТОШКЕНТ, 30 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин жаноблари билан телефон орқали суҳбатимиз самарали бўлди, – деб фикр билдирди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. – Бугунги мулоқотимизда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада бойитишга қаратилган умумий устувор йўналишларни муҳокама қилдик. 2025 йилда юқори натижаларга эришилди ва 2026 йилда бундан-да кенг кўламли ишларни амалга оширишни мақсад қилдик.

Қўшни давлатларимиз билан янада фаровон ва ҳамкорликка асосланган келажакни барпо этиш йўлидаги конструктив мулоқотлар устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш