Омскдаги ёнғинда жароҳат олган ҳамюртларимиз даволанишни маҳаллий шифохонада давом эттиради
Август 18, 2026. 12:30 • 57 сония
• 53
ОМСК, 18 август. /“Дунё” АА/. 15 август куни “Квартали Драверт” мавзесида содир бўлган ёнғин оқибатида жароҳат олган икки нафар Ўзбекистон фуқароси И.З. ва О.Э. даволанишни Омскдаги шифохоналардан бирида давом эттирадилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳозирда фуқароларимизнинг аҳволи хавотир уйғотмайди ва уларнинг ҳаётига хавф йўқ.
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳамюртларимиз даволанаётган Омск шифохонаси раҳбариятига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди ҳамда барча миграция ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий кўмак берилди.
Еслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консули Аслам Акбаров Омск шаҳридаги 1-сонли тез тиббий ёрдам шифохонасига ташриф буюриб, жароҳатланган ватандошларимиз ҳолидан хабар олган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси