Хван Ки Ён: Йиллар ўтган сари Ўзбекистон билан ҳамкорлик муносабатларимиз янада мустаҳкамланиб бормоқда
Август 18, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 69
СЕУЛ, 18 август. /“Дунё” АА/. Корея Республикаси Экспорт-импорт банки раиси Хван Ки Ён мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади:
– Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни йўллайман ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳурматимни изҳор этаман.
Ўтган 35 йил давомида Ўзбекистон улкан иқтисодий тараққиётга эришди. Корея Республикаси Экспорт-импорт банки ушбу муҳим тараққиёт йўлида Ўзбекистон билан бирга бўлганини юксак қадрлайман.
Корея Республикаси Экспорт-импорт банки ва Ўзбекистон узоқ йиллик ўзаро ишонч асосида транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, саноат инфратузилмаси каби турли соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттириб келмоқда. Йиллар ўтган сари ҳамкорлик муносабатларимиз янада мустаҳкамланиб бормоқда.
Бундан буён ҳам Корея Республикаси Экспорт-импорт банки Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг ишончли ҳамкори ва мамлакатларимизни боғлаб турувчи мустаҳкам кўприк сифатида Ўзбекистоннинг барқарор ўсиши ва келгуси фаровонлиги йўлида ҳамкорлик қилишда давом этади.
Ўзбекистон халқининг мустаҳкам соғлиғи ва бахт-саодатини, мамлакатнинг янада юксак тараққиёти ва равнақини чин қалбимдан тилайман.
Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги билан яна бир бор самимий муборакбод этаман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси