Ўзбекистон ва Беларусь адлия идоралари электрон ҳужжат алмашинувини йўлга қўяди
Август 18, 2026. 11:28 • 1 дақ
• 25
МИНСК, 18 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Нуриддин Мамажонов Беларусь адлия вазири Евгений Коваленко билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, икки давлат ўртасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида адлия органлари ўртасида ҳужжатларни рақамлаштириш ва идоралараро электрон ҳужжат алмашинувини йўлга қўйишнинг техник жиҳатларини муҳокама қилди.
Шунингдек, Беларусда фаолият юритаётган ўзбек тадбиркорлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, янги инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь адлия вазирликларининг МДҲ ҳамда ШҲТ каби халқаро майдонлардаги ўзаро муносабатлари, қўшма лойиҳалари ижобий баҳоланди.
Томонлар икки давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси