Ўзбекистон Ёшлар парламенти вакиллари Беларусда бўлиб ўтадиган “Таълим модули” лойиҳасида иштирок этади

Август 08, 2026. 11:00 • 2 дақ

28
Ўзбекистон Ёшлар парламенти вакиллари Беларусда бўлиб ўтадиган “Таълим модули” лойиҳасида иштирок этади

МИНСК, 8 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон и элчиси Нуриддин Мамажонов “Белая Русь” партияси раиси Ольга Чемоданова билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда партия раиси Ўзбекистон етакчисининг Беларусга амалга оширган ташрифи натижасида икки томонлама муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг 25–27 сентябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар парламенти вакиллари Беларуснинг “Искра” ёшлар ҳаракати аъзолари билан биргаликда партиянинг “Таълим модули” лойиҳасида иштирок этиши режалаштирилгани қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш имкониятлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда туризм соҳаларида, шунингдек, ҳудудлараро даражада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

“Таълим модули” ёш бошқарувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини оширишга мўлжалланган махсус платформадир. Беш кунлик тренинг давомида иштирокчилар самарали иш юритиш, ижтимоий-сиёсий ташаббусларни ишлаб чиқиш, маърузалар тайёрлаш, ташкилотчилик ҳамда жамият ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни йўлга қўйиш бўйича кўникмаларни эгаллайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш