Токиода Фарғона вилояти ва Япониянинг Точиги префектураси ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди
Август 06, 2026. 09:00 • 2 дақ
• 99
ТОКИО, 6 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Точиги префектураси ҳукумати департаменти катта директори Сигэёси Масубути ҳамда ушбу Япониянинг мамлакатимиздаги собиқ элчиси Фумихико Като билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Точиги префектураси ва Фарғона вилояти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Япония томони аҳолиси 4,2 миллион нафарни ташкил этувчи ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг юқори суръатларини намоён этаётган Фарғона вилояти билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди. Шу муносабат билан икки ҳудуд ўртасидаги шерикликнинг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Хусусан, кадрлар тайёрлаш ва япон тилини ўқитиш, олий таълим муассасалари ўртасидаги академик ҳамкорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таълим ҳамда меҳнат миграцияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар Точиги префектураси ва Фарғона вилояти ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, истиқболли қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда мунтазам мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси