Озарбайжон Президенти Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклади

Июль 24, 2026. 15:40 • 2 дақ

90
Озарбайжон Президенти Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклади
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Озарбайжон етакчиси Ўзбекистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Турли даражалардаги мулоқотлар давом этмоқда. Ўтган ҳафта Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган қўшма Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди.

Бўлажак олий даражадаги саммитга пухта тайёргарлик кўриш, унинг иқтисодий кун тартибини аниқ лойиҳалар ва дастурлар билан бойитиш муҳимлиги таъкидланди.

 Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш