Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Сентябрь 12, 2026. 21:20 • 2 дақ

18
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённинг таклифига биноан 13-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон етакчиси Сеул шаҳрида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар, Миллий Ассамблея спикери Чо Чжон Шик, Бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперацияни чуқурлаштириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Президентимиз биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади. Унда савдо, инвестициялар, инфратузилма, рақамли трансформация, илм-фан, технологиялар ва бошқа кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Тадбир якунлари бўйича Сеул декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.


Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш