Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Масқат шаҳрига келди

Ноябрь 16, 2026. 18:50 • 51 сония

• 35
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Масқат шаҳрига келди

ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун давлат ташрифи билан Ўмонга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакат ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолётини султонлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчилари кузатиб борди.

Масқат халқаро аэропортида Президентимизни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Аэропортнинг Султонлик терминалида бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан сўнг давлат раҳбарлари биргаликда “Ал-Аълам” саройига йўл олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш