Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Беларусга келди
Июль 08, 2026. 19:48 • 46 сония
• 53
ТОШКЕНТ, 8 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун расмий ташриф билан Минск шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Беларусь пойтахтининг халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчин, ташқи ишлар вазири Максим Риженков ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 9 июль куни олий даражадаги икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Покистон компаниялари Қорақалпоғистонда спорт анжомлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирди
Инвестициялар•Июль 08, 2026. 20:30
ТИВда Туркиянинг ҳукмрон партияси раиси ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВ янгиликлари•Июль 08, 2026. 20:00
2026 йил 6 ойда юртимизнинг Олмаотадаги Бош консулхонаси 1,8 мингдан ортиқ ватандошга ёрдам кўрсатди
Меҳнат миграцияси•Июль 08, 2026. 19:30
Туркиялик хотин-қизлар Тошкент ва Самарқанддаги диққатга сазовор жойларга саёҳат қилди
Ҳамкорлик•Июль 08, 2026. 18:30
Барчаси