ТИВда Туркиянинг ҳукмрон партияси раиси ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

Июль 08, 2026. 20:00 • 2 дақ

29
ТИВда Туркиянинг ҳукмрон партияси раиси ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
“Дунё” АА сурати
ТИВда Туркиянинг ҳукмрон партияси раиси ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВда Туркиянинг ҳукмрон партияси раиси ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 8 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов бугун I Халқаро ислом цивилизацияси форумида иштирок этиш учун юртимизга келган Туркиянинг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” (AK Parti) партияси раиси ўринбосари, туркшунос олим, профессор Куршад Зорлу билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотларига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, маданият, таълим, илм-фан ва туризм соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда амалий ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Суҳбат жараёнида жорий йилда Туркияда ўтказиладиган ТДТ саммитига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш