Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди

Ноябрь 05, 2026. 20:45 • 55 сония

• 42
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамда Иордания Подшоҳи Абдулла II таклифига биноан бугун Остона шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, аэропортда Ўзбекистон етакчисини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шунингдек ўқинг

Эртага, 6 ноябрь куни Президентимиз сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, унинг террористик ва экстремистик мақсадларда ишлатилиши билан курашиш ҳамда янги технологик хатар ва таҳдидларга қарши туришда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш