Ўзбекистон ва Венгрия парламентлараро алоқаларини мустаҳкамламоқда

Ноябрь 06, 2026. 09:25 • 59 сония

• 97
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлараро алоқаларини мустаҳкамламоқда

БУДАПЕШТ, 6 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Миллий мажлиси раиси ўринбосари Анико Надь Халлерне билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, маданий ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Ҳудудлараро мулоқотни фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Венгрия томони Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни изчил ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш