Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияга келди
Июнь 04, 2026. 20:25 • 53 сония
• 62
ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, “Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, шаҳар губернатори Александр Беглов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф доирасида бугун Ўзбекистон етакчиси Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади ҳамда мамлакатимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси реакторининг қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.
5 июнь куни давлатимиз раҳбари 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Глобал экологик жамғарманинг саккизинчи ассамблеяси иштирокчиларига табриги



