Берлинда “Дунё болалар нигоҳида” халқаро расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди

Июнь 04, 2026. 19:25 • 3 дақ

71

БЕРЛИН, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Германиядаги “Logenhaus Berlin GmbH” ташкилотида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Дунё болалар нигоҳида” номли болалар ижодига бағишланган халқаро расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда дипломатик корпус вакиллари, маданият ва таълим соҳаси мутахассислари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ва уларнинг фарзандлари, ёш ижодкорлар ҳамда Берлин шаҳри жамоатчилиги иштирок этди.

Мазкур маданий-маърифий тадбир “San’at – Forum für Kunst, Kultur und Wissenschaft e.V.” жамияти томонидан Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси, Озарбайжон маданият уйи қошидаги “Khari Bülbül e.V.” жамияти, “Art Space Berlin” санъат мактаби ҳамда “Primo Piano Berlin” мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Кўргазмада 3 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар томонидан яратилган турли жанрдаги қарийб 250 та ижодий асар намойиш этилди. Хусусан, Германияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз фарзандлари, турли миллат вакиллари ҳамда мамлакатимиз дипломатлари фарзандлари ўз ишлари билан иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистондан Тошкент шаҳридаги П. Беньков номидаги Республика рассомлик коллежи ёш ижодкорларининг 50 га яқин асари ҳам экспозициядан ўрин олди.

Тадбирни “San’at – Forum für Kunst, Kultur und Wissenschaft e.V.” жамияти раҳбари Зуҳра Раҳматова олиб борди. У қутлов сўзида тадбирнинг асосий мақсади болаларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг дунёқарашини санъат орқали намоён этиш ҳамда халқлар ўртасидаги маданий мулоқотни ривожлантиришдан иборат эканини маълум қилди.

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов йиғилганларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан самимий табриклаб, мазкур кўргазма болаларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиш билан бирга, халқлар ўртасидаги маданий мулоқот, ўзаро англашув ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, у санъат ва маданият сарҳад билмаслигини, инсонлар ва халқлар ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажаришини қайд этиб, тадбир ташкилотчилари, ҳамкорлар ва иштирокчиларга миннатдорлик билдирди.

Тадбирда сўзга чиққан “Logenhaus Berlin GmbH” раҳбари Андрей Райн мазкур халқаро маданий лойиҳани қўллаб-қувватлаётганидан мамнун эканини билдириб, болалар ижоди орқали халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Кўргазма доирасида болалар ва оилалар учун ранг-баранг маданий дастур ҳам ташкил этилди. Унда болажонлар ижросида ўзбек, озарбайжон ва ҳинд миллий рақслари намойиш этилди, шунингдек, расм чизиш, гулчамбарлар тайёрлаш ва турли амалий санъат йўналишлари бўйича ижодий маҳорат дарслари ўтказилди.

Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари тортиқ қилиниб, мамлакатимизнинг маданияти, тарихи ва меҳмондўстлик анъаналарига бағишланган тақдимотлар ҳам намойиш этилди. Шунингдек, Туризм қўмитаси томонидан тайёрланган мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги ахборот материаллари тарқатилди.

Бу эса тадбир иштирокчиларида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, туризм имкониятлари ва замонавий ижодий салоҳияти ҳақида янада кенг тасаввур уйғотди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш