Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркистонга келди

Май 15, 2026. 12:58 • 49 сония

60
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркистонга келди

ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, “Ҳазрат Султон” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров ва бошқа расмийлар кутиб олдилар.

Шунингдек ўқинг

Бугун Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Саммитда қатнашувчи делегациялар раҳбарлари Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектлар билан танишиши ҳам режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш