Ўзбекистон дипломатлари Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди

Май 15, 2026. 12:55 • 2 дақ

46
Ўзбекистон дипломатлари Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон дипломатлари Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон дипломатлари Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон дипломатлари Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди

РЕДА-ВИДЕНБРЮК, 15 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Реда-Виденбрюк шаҳридаги “Premium Food Group” озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда ушбу корхонада ишлаётган юз нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси иштирок этди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон фуқароларини хорижда талаб юқори бўлган касблар бўйича тайёрлаш ва уларни қонуний ҳамда манзилли тарзда ишга жойлаштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Шу мақсадда Миграция агентлиги ва “Premium Food Group” ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ташаббус доирасида юртдошларимизни халқаро меҳнат бозори талабларига мос мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ва Германиядаги барқарор иш ўринларига жойлаштириш кўзда тутилган.

Сафар давомида дипломатлар ватандошларимизнинг иш ва яшаш шароитлари, меҳнат жараёни ҳамда техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши билан яқиндан танишди.

Шунингдек ўқинг

Консул иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланди. Уларни қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли жавоблар, ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди.

Хусусан, Германияда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида ҳуқуқ ва мажбуриятларга риоя этиш, миграция қоидалари, меҳнат шартномалари, ижтимоий ҳимоя, суғурта ҳамда консуллик-ҳуқуқий ёрдам олиш тартиби ҳақида маълумот тақдим этилди.

Учрашувда хорижда вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари давлатимиз ҳимоясида экани алоҳида таъкидланди. Ватандошларимизга элчихона ва консуллик бўлими билан доимий алоқада бўлиш, ҳуқуқий, меҳнат ёки маиший масалалар юзасидан ўз вақтида мурожаат қилиш тавсия этилди. Шунингдек, элчихона ҳар қандай масалаларда Германиядаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги алоҳида қайд этилди.

“Premium Food Group” Германиянинг етакчи озиқ-овқат саноати компанияларидан бири ҳисобланади. 1971 йилда ташкил этилган ушбу оилавий бизнеснинг бош қароргоҳи Шимолий Рейн-Вестфалия ўлкасидаги Реда-Виденбрюк шаҳрида жойлашган. Компания гўшт ва колбаса маҳсулотлари, тайёр озиқ-овқат, логистика, совутиш омборлари ва бошқа йўналишларда фаолият юритади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш