Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди

Октябрь 16, 2026. 20:20 • 1 дақ

• 81
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон – Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, “ACWA” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мулоқот давомида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва устувор қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда Саудия Арабистони компанияларининг мамлакатимиз бозорига қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Бунинг натижасида “яшил” энергетика, замонавий инфратузилмалар, юқори технологиялар, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Томонлар эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли бажариш орқали икки томонлама амалий ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга тайёр эканини қайд этдилар.

Учрашув якунида саудиялик инвесторлар Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳити учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш