Ўзбекистон ва Лаос Президентлари икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилдилар
Октябрь 15, 2026. 17:55 • 55 сония
• 51
ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Боку шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Лаос Президенти Тхонглун Сисулит билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон – Лаос муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, транспорт, логистика, фармацевтика, тиббиёт, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш ҳамда таълим ва маданият соҳаларидаги алмашинувларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Етакчилар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси