Ўзбекистон Президенти Беларусь Бош вазирини қабул қилди
Февраль 24, 2026. 19:21 • 46 сония
• 74
ТОШКЕНТ, 23 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамкорликда, айниқса, савдо-иқтисодий соҳада юқори даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш 25 фоизга ўсиб, қарийб 1 миллиард долларга етди. Етакчи компанияларнинг устувор тармоқлардаги кооперацияси кенгайиб бормоқда.
Машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш орқали иқтисодий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
