Ўзбекистон Президенти иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчини қабул қилди
Февраль 23, 2026. 21:00 • 36 сония
• 85
ТОШКЕНТ, 23 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, маслаҳатчининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, умумтаълим муассасалари салоҳияти ва инвесторлар билан стратегик коммуникацияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иқтисодий ислоҳотлар, давлат бошқаруви, таълим соҳаларидаги илғор халқаро тажриба ва стратегик режалаштириш амалиётини изчил жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, халқаро майдонда мамлакатимиз инвестиция салоҳиятини тарғиб қилишни янада кенгайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
