Ўзбекистон Президенти БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Июль 24, 2026. 20:22 • 1 дақ

86
Ўзбекистон Президенти БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

ТОШКЕНТ, 24 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида БАА Президенти мамлакатимиз етакчисини таваллуд куни муносабати билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик, шарафли давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва давомий равнақ тилади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани, йирик қўшма лойиҳалар жадал амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар йўналишларда кўп қиррали ҳамкорликни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.

Шунингдек ўқинг

Икки давлат етакчилари минтақавий аҳамиятга молик долзарб ҳамда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш