Ўзбекистон Президенти Қатар Амири билан учрашув ўтказди
Октябрь 26, 2026. 15:10 • 56 сония
• 91
ТОШКЕНТ, 26 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги олий даражадаги фаол мулоқотлар ва тизимли ишлар натижасида алоқалар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан таъкидланди.
Бу каби яқин муносабатлар икки томонлама дўстлик ҳамда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши алоҳида эътироф этилди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижросининг бориши кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги лойиҳаларни янада кенгайтиришга аҳдлашиб олинди.
Етакчилар глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси