Ўзбекистон Президенти Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори бўлди
Февраль 05, 2026. 21:55 • 50 сония
• 75
ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бугун Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унвонларини бериш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Бош вазир Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон етакчисига бу ҳақдаги тегишли сертификатни топширди.
Ушбу унвонлар Ўзбекистон етакчисининг ижтимоий-иқтисодий ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар, мамлакатни изчил модернизация қилиш, фан ва технологияларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик ҳамда академик алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берилди.
Маросимда Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири, университет раҳбарияти ва академик ҳамжамиятига юксак унвонлар учун миннатдорлик билдириб, таълим соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассисларни биргаликда тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.
1991 йилда ташкил этилган Миллий фан ва технологиялар университети илмий изланишлар ва инновацион фаолият, магистр ва докторларни тайёрлаш ҳамда саноат ва иқтисодиёт эҳтиёжларига мўлжалланган амалий тадқиқотларни олиб бориш каби йўналишларни ўзида мужассам этган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
