Logo

Ўзбекистон Президенти Покистоннинг “Go Group” компанияси раҳбари билан учрашди

Февраль 06, 2026. 14:00 • 26 сония

50
Ўзбекистон Президенти Покистоннинг “Go Group” компанияси раҳбари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Исломободда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми доирасида “Go Group” компанияси бош ижрочи директори Дур Муҳаммад Аюб билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, корхона Покистоннинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва экспорт соҳаларида етакчидир.

Компаниянинг мамлакатимиз ҳудудларида чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш занжирига эга агрокластер барпо этиш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш