Logo

Бугун дунёда: Хорижий ОАВ шарҳи қисқа сатрларда

Февраль 06, 2026. 14:46 • 3 дақ

37
Бугун дунёда: Хорижий ОАВ шарҳи қисқа сатрларда

БАА пойтахтида уч давлат делегациялари ўртасидаги музокаралар якунига етди

Абу-Дабида Украина, Россия ва АҚШ давлат делегациялари ёпиқ форматда учрашди. Киевда музокаралар қийин, бироқ конструктив ўтгани айтилди. Ҳарбий асирларни алмашиш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Deutsche Well

***

Саудиядаги Six Flags мегалойиҳаси расман очилди

Six Flags Qiddiya City улкан Qiddiya лойиҳасининг бир қисми бўлиб, унинг мақсади Арабистон чўлининг катта ҳудудини дунёдаги энг йирик кўнгилочар ва туризм марказларидан бирига айлантиришдир. Мажмуа мамлакат пойтахти Ар-Риёд яқинида жойлашган бўлиб, келажакда у ерда киберспорт аренаси, стадион ва аквапарк ҳам бўлиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳани қуриш тахминан тўрт йил давом этган, мажмуа майдони эса қарийб 32 гектарни ташкил қилади. Бу ҳудудда ресторанлар, савдо зоналари ва, албатта, аттракционлар жойлашган.

Манба: Naked-science

***

Биткоин нархи кискин равишда тушиб кетди

Биткоин криптовалютасининг курси қарийб икки баравар арзонга – 62 345 долларгача тушди. Бу 2025 йил октябридаги энг юқори кўрсаткичдан қарийб икки баравар паст. Ўша пайтда Binance биржасида биткоин нархи 126 199 долларга етган эди. Бир ҳафта ичида биткоин қарийб 20 фоизга арзонлашди. Илгари “рақамли олтин” деб қаралган ушбу активга инвесторлар ишончи кескин камаймоқда.

Манба: Binance

***

“Google”нинг йиллик даромади 400 миллиард доллардан ошди

“Google”га эгалик қилувчи Alphabet компанияси тарихда биринчи марта йиллик даромади 400 миллиард доллардан ошганини қайд этди. Маълумотларга кўра, бу 2025 йилнинг тўртинчи чораги учун молиявий ҳисоботда келтирилган, “Google”нинг “Cloud” (Булут) бизнесининг кенгайиши ва “YouTube”нинг ўсиши туфайли кўрсаткич йиллик ҳисобда 15 фоизга ошган

Манба: The Verge

***

Америкада сунъий интеллект оқибатида 75 минг киши ишсиз қолди

Технологияларни оптималлаштириш ва сунъий интеллектни (СИ) ривожлантириш натижасида Америка компаниялари ўн минглаб ходимларни ишдан бўшатди. Ишсиз қолган ходимлар сони Чалленгер, Грай & Christmas томонидан ўтказилган тадқиқотда келтирилган. 2025 йил якунига кўра, 75 мингдан ортиқ киши ишдан бўшатилган. Йил давомида энг кўп қисқартиришлар давлат харажатларини оптималлаштириш доирасида амалга оширилган.

Манба: РИА Новости

***

2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўраган

2025 йилда Ўзбекистоннинг 176 нафар фуқароси Россиядан бошпана сўраган. Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 12 ойи давомида 3 332 нафар Украина фуқароси Россияда уларга бошпана бериш тўғрисида ариза топширган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 390 кишига кам бўлиб, ўша йили Россияда бошпана сўраб 3 722 нафар киши мурожаат қилган.

Манба: ТАСС

***

Қорабоғнинг собиқ президенти умрбод қамалди

Боку ҳарбий суди тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ президенти Араик Арутюнянни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Маълумотларга кўра, Араик Арутюнян 2020 йилдан 2023 йил август ойининг охиригача мамлакат раҳбари лавозимида фаолият юритган

Манба: APA

***

АҚШ фуқароларини ҳозироқ Эронни тарк этишга чақирди

АҚШнинг Эрондаги виртуал элчихонаси ўз фуқароларини имкони борича тезроқ Эронни тарк этишга чақирди. Бу хабар икки давлат ўртасидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият тобора кескинлашаётган бир пайтда эълон қилинди.

Манба: ir.usembassy.gov

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш