Logo

Ўзбекистонлик пианиночи АҚШдаги машҳур санъат марказида концерт берди

Февраль 06, 2026. 14:48 • 40 сония

68
Ўзбекистонлик пианиночи АҚШдаги машҳур санъат марказида концерт берди
Ўзбекистонлик пианиночи АҚШдаги машҳур санъат марказида концерт берди
Ўзбекистонлик пианиночи АҚШдаги машҳур санъат марказида концерт берди

ВАШИНГТОН, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонлик пианиночи Беҳзод Абдураимов илк бор АҚШдаги машҳур Кеннеди-Трамп номидаги санъат марказида Америка Миллий симфоник оркестри ва унинг бош дирижёри – италиялик маэстро Джанандреа Нозеда билан ҳамкорликда уч кунлик концерт дастурини намойиш қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу концерт дастурининг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг маданий мероси, миллий санъати ва туризм салоҳиятини АҚШ жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Элчихона дипломатлари концертнинг дастлабки куни АҚШ расмий доиралари ҳамда ватандошларни концерт дастурига таклиф этиб, Ўзбекистон ҳукумати номидан расмий қабул маросимини ташкил этди.

Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг ижобий халқаро имижини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг маданият ва туризм салоҳиятини тарғиб этиш ҳамда Ўзбекистон–АҚШ ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш