Ўзбекистон Президентига Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
Апрель 23, 2026. 22:00 • 51 сония
• 155
ТОШКЕНТ, 23 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедовнинг Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботини тинглади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Туркия Қуролли Кучларининг юқори мартабали вакили ҳам иштирок этди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида икки мамлакат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ҳарбий-техник ҳамкорлик изчил ривожланиб, жумладан, идоралараро алоқалар кенгайиб бораётгани, қўшма тадбирлар ташкил этилиб, ҳарбий мутахассислар тайёрланаётгани алоҳида таъкидланди.
Ҳарбий соҳадаги шерикликни янада чуқурлаштириш борасидаги интилиш қатъий экани таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси