Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода учрашдилар
Апрель 11, 2026. 14:21 • 54 сония
• 81
ТОШКЕНТ, 11 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кутиб олди.
Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради.
Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказадилар. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси