АҚШдан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали ватанга қайтарилди

Май 01, 2026. 19:12 • 59 сония

1990
АҚШдан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейс орқали ватанга қайтарилди

ТОШКЕНТ, 1 май. /“Дунё” АА/. Бугун АҚШнинг миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ватандошларнинг қайтарилиши Ўзбекистон ва АҚШнинг тегишли идоралари мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари натижасида амалга оширилди. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида фуқароларнинг шахсини аниқлаш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларнинг хавфсиз олиб келинишини таъминлаш каби барча зарур ташкилий ва ҳуқуқий тартиб-таомиллар тезкорлик билан келишиб олинди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон миграция соҳасида хорижий шериклар билан ҳамкорликни доимий равишда ривожлантириб, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олишга, шунингдек, чет элдаги ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш