Logo

Россиянинг Самара шаҳрида ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ўзбекистонлик қурувчилар томонидан барпо этилади

Май 03, 2026. 12:30 • 2 дақ

146
Россиянинг Самара шаҳрида ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ўзбекистонлик қурувчилар томонидан барпо этилади

МОСКВА, 3 май. /“Дунё” АА/. Май ойида ўзбекистонлик мутахассислар Самаранинг асосий қурилиш объектларида иш бошлайди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Россиянинг “Комсомольская правда” газетасида ёзилишича, Самара қурилиш компанияси Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги билан малакали қурувчиларни жалб қилишга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Бу ҳақда Самара ишбилармонларининг Тошкент ва Самарқандга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича берилган маълумотда келтирилган.

Шунингдек, нашрда жорий йилнинг май ойида ўзбекистонлик мутахассислар Самарадаги қурилиш майдонларида иш бошлаши таъкидланган. Қурувчилар ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга, жумладан, шаҳарнинг Саноат туманида баскетбол спорт мажмуасини қуришга жалб этилади.

Шунингдек ўқинг

Аввалроқ нашр саҳифаларида Самара ва Самарқанд туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаганлиги ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳужжат қўшма фестиваллар, ярмаркалар ва халқаро туризм форумларида реклама кампанияларини ўтказишни, турфирмалар ва туризм ахборот марказлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйишни назарда тутади.

Бундан ташқари, газетада Самара ҳукумати Ўзбекистоннинг учинчи йирик шаҳрига тўғридан-тўғри рейсларни ташкил этишни режалаштираётгани қайд этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш