Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқотда минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатларини, бўлажак тадбирлар режаларини муҳокама қилдилар
Февраль 10, 2026. 20:50 • 39 сония
• 78
ТОШКЕНТ, 10 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Товар айирбошлаш суръати барқарор экани мамнуният билан қайд этилди. Саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда, йирик инфратузилмавий лойиҳалар, шу жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ва Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича биргаликдаги ишлар давом эттирилмоқда.
Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
