Logo

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Февраль 11, 2026. 11:38 • 37 сония

71
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

ТЕЛЬ-АВИВ, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Исроилнинг “Queen Helena Tours” сайёҳлик компанияси раҳбари Виктория Ал-Нашаш ва мамлакатимизнинг ТИВ ҳузуридаги “Дипломатик сервис хизмати” ДУК мутахассислари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, мамлакат ҳудудларида мавжуд маданий-тарихий мерос, зиёрат, тиббий ва экологик туризм йўналишларида тўхталиб ўтилди.

Юртимизда сайёҳлар учун яратилган қулайликлар, меҳмонхоналар, транспорт таъминоти ва профессионал гид хизматлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида, “Queen Helena Tours” компанияси индивидуал ва гуруҳли турларни ташкил этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида сайёҳлик пакетларини алмашиш, тўғридан-тўғри ишчи алоқаларни ўрнатиш ва кўп тилли ахборот материалларини жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш